«муаммоли кредитлар» тегли мақолалар


Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди
3 август 2023, 09:29

Бир қатор банк филиаллари раҳбарлари муаммоли кредитлар сабабли ишдан олинди

Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.

Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқори — Ҳисоб палатаси
24 июн 2022, 10:17

Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқори — Ҳисоб палатаси

Ҳисоб палатаси Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолаётганини маълум қилди. Жумладан, ушбу ҳудудлардаги жами 149,4 млрд сўм муаммоли кредит ундирилмаган. 69% муаммоли кредит «умидсиз» деб таснифланиб, балансдан чиқарилган ва банк захира маблағидан қопланган.

Муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан тўланиши мумкин
1 апрель 2022, 18:35

Муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан тўланиши мумкин

Ҳукумат 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилган ва қайтарилмаган муаммоли кредитларни маҳаллий бюджетларнинг режадан ошириб бажарилган қисмидан қоплаш масаласини муҳокама қилмоқда. 2021 йилнинг ўзида ушбу дастур бўйича 2,8 трлн сўм (245,7 млн доллар) миқдоридаги муаммоли кредитлар ажратилган. Аввалроқ МБ раҳбари «имтиёзли кредитлар бор жойда нотўғри фойдаланиш тенденцияси ва коррупция унсурлари пайдо бўлиши» ҳақида огоҳлантирган эди.

Февраль ойида Ўзбекистонда банкларнинг муаммоли кредитлари 265 млрд сўмга камайди
28 март 2022, 22:24

Февраль ойида Ўзбекистонда банкларнинг муаммоли кредитлари 265 млрд сўмга камайди

1 март ҳолатига кўра, банкларнинг муаммоли кредитлари (NPL) миқдори 265 млрд сўмга пасайиб, 17 трлн 212 млрд сўмга тенг бўлди. NPL камайишида «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Халқ банки» ушбу кредитларнинг бир қисмидан ҳалос бўлгани асосий роль ўйнади.

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди
18 март 2022, 09:51

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди

Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 2,8 трлн сўмлик муаммоли кредитлар ажратилган
15 март 2022, 19:27

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 2,8 трлн сўмлик муаммоли кредитлар ажратилган

Ҳисоб палатаси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган 2,8 трлн сўмлик кредитлар муаммоли ҳолатда эканини маълум қилди. Жумладан, Навоий вилоятида мазкур дастур бўйича ўзаро алоқадор уч фуқарога 51 та кредит шартномаси билан ажратилган 867 млн сўм кредитлар мақсадсиз ишлатилган.

Январь ойида Ўзбекистон банкларининг муаммоли кредитлари 503 млрд сўмга ортди
2 март 2022, 16:27

Январь ойида Ўзбекистон банкларининг муаммоли кредитлари 503 млрд сўмга ортди

1 февраль ҳолатида Ўзбекистон банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 5,4 фоиз ёки 503 млрд сўмга кўпайди. NPL ўсишининг асосий қисми давлат улуши мавжуд банклар ҳисобига тўғри келади. Ушбу банкларда NPL 453 млрд сўмга ортган. Хусусий банкларда эса бу кўрсаткич қарийб 50 млрд сўмни ташкил этди.

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди
1 ноябр 2021, 15:50

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди
3 август 2021, 18:42

Халқ банки муаммоли кредитлар сабабли тижорий кредитлашни тўхтатди

Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 4,7 фоизгача ўсди
29 июн 2021, 20:19

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 4,7 фоизгача ўсди

Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1 июнда 4,7 фоиз ёки 14 трлн сўмга етди, ўтган йил бошида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этган эди. NPL ЎзМБ, «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Халқ банки, «Қишлоқ қурилиш банк» ва бошқаларда ўсди.

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди
4 август 2020, 19:48

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди

Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг